Линклар

logo-print

Одам савдоси каналига чек қўйилди


Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари одам савдосининг Қозоғистон билан боғлиқ каналини бартараф қилди.

Мазкур идоралар ходимлари одам савдоси билан шуғулланиб келган фуқарони қўлга олди. Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилган ўзбекистонлик ҳамюртларига ҳар ойда 600-700 АҚШ доллари миқдоридаги маош ваъда қилиб, уларни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига олиб келган. Қўшни давлатга 33 ўзбекистонликни олиб келган жиноятчи юртдошларини маҳаллий иш берувчиларга сотиб юборган.

“Регнум” агентлигининг келтиришича, одам савдоси билан шуғулланган бу киши устидан тергов олиб борилмоқда ва уни узоқ йиллик қамоқ жазоси кутмоқда.
XS
SM
MD
LG