Линклар

Сохта маҳсулотларга қарши кураш бошланди


Ўзбекистонда контрафакт, яъни сохта маҳсулотларга қарши кескин кураш бошланди.

Куни-кеча Тошкентда худди шундай 75 минг донадан зиёд CD, DVD, VCD дисклари ва видеокассеталари жамоатчилик иштирокида йўқ қилинди.

ЎзА ахборот агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги билан биргаликда солиқ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар томонидан ўтказилган рейд давомида айни маҳсулотлар сохталаштириб тарқатилаётгани аниқланган.

Суд қарорига асосан мазкур маҳсулотлар ноқонуний, деб топилиб, мусодара қилинган ва йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG