Линклар

Ўзбекистонда катта миқдордаги наркотик модда қўлга олинди


Бухоро вилоятининг Ромитон туманидаги Чандир патрул постида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида яшовчи фуқаро наркотик модда билан қўлга олинди.

“Марказий Осиё янгиликлар хизмати” агентлиги тарқатган маълумотга кўра, сурхондарёлик фуқаронинг шахсий “Нексия” автомобилига ўрнатилган газ баллони ичига 14 килограмм героин моддаси яширилгани аниқланган.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, наркотик модда Тожикистондан келтирилган бўлиб, қўлга олинган шахсга героинни белгиланган манзилга етказиш эвазига 2000 АҚШ доллари миқдорида пул ваъда қилинган.
XS
SM
MD
LG