Линклар

АҚШ адмирали Покистонга сафар қилди


АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари адмирал Майк Маллен Покистонга сафар қилди. Бу ерда АҚШ расмийси Покистон бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний ва Покистон қўшинлари қўмондони Ашфоқ Каяний билан учрашишни режалаштирган.

Покистон ва Афғонистон ҳудудида беркинаётган жангариларга қарши кураш масаласи бу учрашувларнинг диққат марказида бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, Покистон расмийлари Шимолий Вазиристоннинг Афғонистонга яқин ҳудудида ракета зарбаси амалга оширилганини маълум қилди. Бу зарба АҚШ ҳарбийлари томонидан амалга оширилгани тахмин қилмоқда.

Ҳозирча ҳаво зарбаси оқибатида кўрилган талафотлар тўғрисида маълумот тарқатилмади.
XS
SM
MD
LG