Линклар

АҚШ мудофаа вазирининг Афғонистонга сафари давом этмоқда


Кобулда Роберт Гейтс Афғонистон президенти Ҳомид Карзай ва ҳукумат расмийлари билан учрашди.

Хабарларга кўра, учрашувда терроризмга қарши кураш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар чоғида тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлаётганига оид билдирилаётган ташвишлар юзасидан фикр алмашилган. Учрашувдан сўнг Роберт Гейтс томонлар тинч аҳоли вакиллари ўлдирилиши ҳолати юзасидан биргаликда текширув ўтказишга келишиб олганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG