Линклар

Россия Арктикадаги ҳудудини аниқ белгиламоқчи


Президент Дмитрий Медведев Россия Арктикада ўз ҳудудини аниқ белгилаб олиши лозимлигини таъкидлади.

Хавфсизлик кенгаши мажлисида чиқиш қилган Дмитрий Медведев Арктика 21-асрда Россия учун захира базаси бўлиши шартлигини билдирди.

Мавжуд халқаро келишувга мувофиқ Арктика қирғоқларига чегарадош бўлган беш давлат - Канада, Россия, АҚШ, Норвегия ва Дания ўз қирғоқларидан 320 км масофагача бўлган иқтисодий зонага эгалик қилиши мумкин. Бироқ расмий Москва сўнгги пайтда Арктиканинг кўп қисмига эгалик қилиш ҳуқуқига эга эканини иддао қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG