Линклар

АҚШнинг Ямандаги элчихонаси яқинида портлашлар ва отишма рўй берди


АҚШ расмийларининг билдиришича, даставвал машинага ўрнатилган бомба элчихона олдида портлатиб юборилган. Ҳеч қанча вақт ўтмай яна битта портлаш ва отишма рўй берган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш ва отишмада 16 киши, жумладан, элчихонага ҳужум уюштирган тўрт шахс нобуд бўлган, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олган.

АҚШ элчихонаси ўз ходимлари орасида йўқотишлар бўлмаганини маълум қилди. “Ал-Қоида” ҳаракатига алоқаси бор маҳаллий гуруҳлардан бири бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG