Линклар

Ҳавел Милош Форман билан фильм суратга олмоқчи

  • Абдулла Искандар

Бугун қирқ, эллик ëшни қоралаганлар зеҳнияти шаклланишига, уруш киноларининг роли катта бўлгани айтилади. Айниқса, иккинчи жаҳони уруши ҳақидаги “Қилич ва қалқон”, “Баҳорнинг 17 лаҳзаси” каби фильмлар ўша давр томошабинлари шуурини банд қилган эди.

Интеллектуал фильмлари билан дунëга танилган чех киночиси Милош Форман, Чехиянинг собиқ президенти, драматург Вацлав Ҳавел билан ҳамкорликда иккинчи жаҳон уруши бошланишига сабаб бўлган бир воқеани кино қилишмоқчи.

Фильм 1938 йилда судет немислари яшайдиган Чехия ҳудудининг бир қисмини фашист Германиясига берилиши ҳақида. Тарихга “Мюнхен тил бириктуруви” дея кирган бу воқеа, иккинчи жаҳон урушининг хамиртуруши бўлган эди.

Француз ëзувчиси Жорж Марк Бенам қаламига мансуб “Мюнхен шарпалари” китоби фильмга асос бўлади.

Китоб муаллифи 22 сентябр куни Прагага ташриф буюриб, романни чех тилида таржимасини тамсил қилади.

Бу тадбирда бу китобга кириш сўзи ëзган собиқ президент Вацлав Ҳавел ҳам иштирок қилади.

Ҳавел ëзган кириш сўзида мана бу мисралар бор.

“Франция ва Британиянинг Мюнхен келишувига асосан 3 миллион немис аҳолиси бор чех тупроғини Германияга бериб юборгани, узоқ йиллар давомида мамлакатимиз ва тарих учун таъсирли воқеа бўлиб келди.
Айни пайтда бу воқеа мушоҳада учун ҳам фикр қайноғи бўлиб хизмат қилмоқда”.

29 сентябр куни Мюнхен битими тузилганига 70 йил тўлади. Ўша пайтда Чехиянинг Судет вилоятида яшаëтган миллий озчилик немислар Ҳитлерга мурожаат қилиб, ўзларини чехлар камситувидан халос қилишни сўрашади.
Германиянинг важоҳатидан қўрққан Франция ва Британия, Чехия деб аталган тортнинг бир бўлагини Гитлерга ҳадя қилишди.

Аммо Гитлер бу кичик бўлакка қаноатланмади.

“Мюнхен шарпаси” китоби Франциянинг собиқ бош вазири Эдуард Деладенинг хотиралари асосига қурилган. Қариб қолган мулозимнинг зиддиятли ҳикояси, китоб ичидан қизил ип бўлиб ўтади.

Вацлав Ҳавел ва Милош Форман собиқ синфдошлардир. Улар нацизм қурбонлари учун тузилган мактаб интернетда бирга таҳсил олишган.
Шу пайтгача ота-онаси уруш қурбони бўлган Милош Форман уруш мавзусига қўл урмай келган эди. Нега, деб сўрашганида, ҳали мавриди келмади, деб жавоб берган эди.

Бугунга келиб Милош Форман учун уруш ҳақида фильм қилишнинг мавриди келган кўринади.
XS
SM
MD
LG