Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:12

Солижон Абдураҳмонов суди яна кечиктирилди


18 сентябр куни Қорақалпоғистонда мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Солижон Абдураҳмонов иши юзасидан маҳкама жараёни давом эттирилди. Солижон Абдураҳмонов наркотик модда сотишга харакат қилганликда айбланмоқда. Ўзбекистон қонунларига кўра, бундай айблов учун ўн йилдан йигирма йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилади.

Бугунги маҳкама жараёнида гувоҳлардан бирининг кўрсатмалари тингланган. Шунингдек, Солижон Абдураҳмоновга сўз берилган. Суд жараёнини бевосита кузатаётган хуқуқ фаоли Комилжон Ашуровга кўра, Солижон Абдураҳмонов ўзига қўйилган барча айбловларни инкор қилган.

“Солижон ака жуда чиройли гапирдилар ҳамда 2001 йилдан бери унга нисбатан бўлган тазйиқларни санаб бердилар. “Америка овози” ва “Озодлик” радиоларига журналист сифатида ишлаганликлари¸ кейин инсон ҳуқуқлари билан шуғуллана бошлаганликлари¸ мақолаларининг интернетда чиқаëтганлиги кимларгадир ëқмаëтганлигини таъкидладилар”.

Солижон Абдураҳмонов ҳибсга олинган пайти унинг машинасидан 114 грамм марихуана ва 6 граммга яқин қорадори топилган эди. Дастлаб у истеъмол қилиш учун наркотик сақлашда айбланаётган эди. Кейинчалик наркотик сотишга харакат килишда айбланди. Унинг адвокати Рустам Тўлаганов буларни сохта айблов деб ҳисоблайди.

“На прокурор¸ на терговчи Солижон акадан “Наркотикни қаердан олдингиз? Кимдан олдингиз?” деб сўрамаган. Саволни умуман ўзи йўқ. Чунки улар наркотикнинг қаердан келганини¸ кимлар қўйганини яхши билишади. Шунинг учун бунақа саволни судда ҳам сўрашгани йўқ. Бу наркотик ташлашни ўзлари томонидан уюштирилганлигини яна бир исботи”¸ дейди Рустам Тўлаганов.

Маҳкама жараёнида қатнашаётган мухолифат фаоли Дилором Исҳоқова ҳам Солижон Абдураҳмонов уюштирилган жиноят қурбонига айланганлигини айтади.

“Бундан бир кун олдин Аъзам Турғуновни судида қатнашдик. Бу иккита ишни жуда ўхшаш битта томони бор экан. Иккови ҳам уюштирилган. Аъзам Турғунов ва Солижон Абдураҳмоновларни бошига бу кунни солиниши уларни ҳуқуқ ҳимояси учун қилаëтган ишлари ва сиëсий фаоллигини оқибати бу”.

Маълум бўлишича, Солижон Абдураҳмоновнинг адвокатлари маҳкама ҳайъатига суд жараёнини видео тасвирга олиш ва Солижон Абдураҳмоновнинг машинасидан топилган наркотик билан боғлиқ суд экспременти ўтказиш бўйича илтимоснома киритган. Маҳкама ҳайъати айни илтимосномаларни ўрганиб чиқиш мақсадида маҳкама жараёнини 25 сентябрга қадар кечиктирган.

Эслатиб ўтамиз, Солижон Абдураҳмонов Uznews.net интернет сайтининг Қорақалпоғистондаги мухбири бўлиб фаолият кўратаётганди. Шунингдек, у «Озодлик» ва «Америка овози» радиолари, Уруш ва тинчликни ёритиш институти сингари бир қатор ҳалқаро оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилган. Шу билан биргаликда Солижон Абударҳмонов беш йилдан буён Инсон ҳуқуқлари халқаро жамиятининг ҳудудий вакили сифатида фаолият кўрсатаётган эди.
XS
SM
MD
LG