Линклар

АҚШнинг ҳарбий раҳбарияти Афғонистон ва Покистонга сафар қилмоқда


http://gdb.rferl.org/23C28803-3AB2-46F6-BA4D-AE6C2F2CF70A_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/23C28803-3AB2-46F6-BA4D-AE6C2F2CF70A_mw800_mh600.jpg Америка Қўшма Штатлари олий ҳарбий раҳбарияти вакиллари Афғонистон ва Покистонга сафар қилмоқдалар. АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Кобулда, АҚШ ҳарбий штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси адмирал Майк Муллен эса Исломободда учрашувлар ўтказди. Бу ташрифлар АҚШ янги ҳарбий стратегияси қабул қилинганидан кейинги бир неча кун ичида амалга оширилди.

Афғонистон президенти Ҳомид Карзай билан учрашган АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс, яқиндаги Америка ҳарбий амалиётлари туфайли тинч аҳоли қурбон бўлганига афсус надомат билдирди ва бундан буён Америка кучлари бундай ҳолатларга йўл қўймаслигини айтди.

“Мен сўз бераман, биз бизнинг умумий душманларимизга қарши курашнинг энг қулай ва янги усулларини топамиз ва Афғонистоннинг тинч фуқароларини ҳимоя қиламиз», -деди вазир.

Роберт Гейтс афғон армияси сонини 134 минг кишига етказиш режасини ҳам маъқуллади. У шунингдек, келгуси йилда АҚШ ва НАТО бу ердаги кучларини яна 25 минг нафарга кўпайтириши мумкинлигини ҳам айтди. Айни пайтда Афғонистонда Американинг 33 минг кишилик қўшини мавжуд. Бироқ, бу ердаги қўшинлар қўмондони генерал Дэвид МакКернан Ал-Қоида ва Толибонга қарши курашни кучайтириш учун яна 10 минг ҳарбий юборилишини илтимос қилган.

Айни пайтда АҚШ Мудофаа вазири Афғонистондаги зўравонликларнинг кучайиб бораётганига Покистонни айбдор қилиб кўрсатмади ва бу давлатни танқид қилишдан тийилди. У бу борада ҳамкорлик қилиш вазиятдан чиқишнинг энг яхши йўли эканини айтиб ўтди.


АҚШ ҳарбий штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси адмирал Майк Муллен эса, Исломободда ҳарбийлар ҳамда ҳукумат вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Покистон расмийлари 3 сентябр куни АҚШ ҳарбийлари мамлакатнинг Жанубий Вазиристон ҳудудидаги чегарага яқин жойларга ҳужум қилганидан норозилик билдирган эдилар. АҚШ ҳарбийлари бу ҳужумни бу ҳудудда ҳозир бўлган жангари гуруҳларга қарши уюштирганини билдирган эди. Бу амалиёт пайтида Покистон тарафида 20 кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинган. Покистонлик журналист Имтиёз Гул, Адмирал Майк Мулленнинг Исломободга ташрифидан сал аввалроқ, Покистон генерали Ашфақ Кайони АҚШни бундан буён бундай ҳужумлар уюштирмаслик ҳақида огоҳлантиргани тўғрисида баёнот берганини айтди:

«Генерал Кайони бундай амалиётлар қайта содир этилишига йўл қўйилмаслиги тўғрисида америкаликларни огоҳлантиришга ҳаракат қилди. Адмирал Муллен афтидан Исломободни тинчлантириш ва муносабатлар мураккаблашувининг олдини олиш мақсадида келган кўринади», -деди Имтиёз Гул.
XS
SM
MD
LG