Линклар

Теҳрон ўз ядровий дастурини давом эттиради


Президент Маҳмуд Аҳмадийнажот Ғарб Эронга қарши янги санкциялар қўллашга таҳдид қилаётганига қарамай, расмий Теҳрон ўз ядровий дастурини давом эттиришини маълум қилди.

Жорий ҳафта бошида Атом энергияси халқаро агентлиги ўз ҳисоботида Эрон ҳамкорлик қилмаётгани боис, хавфсизлик хизматларининг бу мамлакатда атом бомбаси яратиш борасида яширин тадқиқотлар ўтказилганига оид маълумотларини текшириш имкони йўқлигини маълум қилган эди.

М.Аҳмадийнажот халқаро агентликнинг мазкур ҳисоботи Эрон ядровий дастури тинч мақсадларга қаратилганини тасдиқлашини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG