Линклар

Россия молия бозорига 20 миллиард доллар чиқаради


Россия президенти Дмитрий Медведев ҳукумат мамлакат молия бозорини қўллаб-қувватлаш учун 20 миллиард доллар ажратишини маълум қилди.

Бундан бироз аввал Россия молия вазири Алексей Кудрин Россия фонд биржалари жума кунгача ёпиқ қолишини билдирган эди.

А.Кудриннинг таъкидича, ҳукумат молия бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида мамлакатнинг уч йирик банкига қарийб икки ярим миллиард доллар ажратишни режалаштирмоқда.

Д.Медведев эса молия бозоридаги инқирознинг олдини олиш учун Россияда етарлича манбалар борлигини таъкидлади.

Чоршанба куни Россия фонд биржасининг асосий индекслари 4-6 фоиз камайгани қайд этилгандан сўнг у ердаги савдолар вақтинчалик тўхтатилганди.
XS
SM
MD
LG