Линклар

Етакчи банклар биргаликда чора кўрмоқда


Жаҳоннинг етакчи банклари молия бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш учун биргаликда чора-тадбирлар кўра бошлаганини эълон қилди.

АҚШ Федерал захира тизими доллар қийматини сақлаб қолиш мақсадида валюта бозорига қўшимча 180 миллиард доллар чиқаришини маълум қилди.

Бундан бироз аввал Европа Марказий банки ҳамда Канада, Швейцария, Япония ва Буюк Британия марказий банклари ҳам валюта бозорига қўшимча пул чиқарган эди.

АҚШнинг Lehman Brothers банки ва йирик AIG суғурта компаниясининг инқирозга юз тутгани дунё молия бозорларидаги кўрсаткичлар пасайиб кетишига сабаб бўлганди.
XS
SM
MD
LG