Линклар

Намойишчилар элчихонага бостириб кирди


Парижда 20га яқин намойишчи Туркманистон элчихонасига бостириб кириб, элчи ёки Францияга сафар қилаётган Туркманистон ташқи ишлар вазири билан учрашишни талаб қилди.

Маълум бўлишича, мазкур акция қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти томонидан уюштирилган.

“Ҳозир биз Туркманистоннинг Париждаги элчихонаси ичкарисида ўтирибмиз. Биз элчидан Парижга келган ташқи ишлар вазири билан боғланишни талаб қилмоқдамиз”,- деди ташкилот вакиласи Элза Видал.

Хабарларга кўра, воқеа жойига Франция полицияси зудлик билан етиб келган. Бироқ элчихона биноси Туркманистон ҳудуди ҳисоблангани боис, полиция ходимлари воқеага аралашишдан бош тортган.
XS
SM
MD
LG