Линклар

Парижда ЕИ-Марказий Осиё форуми иш бошлади


Хавфсизлик масалаларига бағишланган анжуманда ЕИга аъзо 27 давлат расмийлари, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда ЕИга аъзо бўлишга интилаётган Туркия, Хорватия ва Македония расмийлари иштирок этмоқда. Ушбу форумда, шунингдек, Россия, Хитой ва Япония вакиллари ҳам қатнашмоқда.

Хабарларга кўра, форумда терроризмдан келаётган таҳдид, одам ва наркотик моддалар савдосига қарши кураш ҳамда энергетика хавфсизлигига оид масалалар муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG