Линклар

logo-print

Ўзбекистонда машиналар газга ўтказилмоқда


Ўзбекистонда 2012 йилгача 200 минг автомобиль бензиндан газ ёқилғисига ўтказилади.

Бу жаҳон бозорида бензин нархининг кескин кўтарилиши боис Ўзбекистонда иш бошлаётган давлат дастурига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистонда олти йил давомида 200 минг автомобиль газ ёқилғисига ўтказилиши муносабати билан 2012 йилгача мамлакатда 138 та газ тўлдирувчи компрессор станциялари ва 952 та газ ёқилғиси қуйиш шохабчалари қурилиб ишга туширилади.

REGNUM ахборот агентлиги маълумотига кўра, давлат дастурига мувофиқ “Муборак” газни қайта ишлаш заводи ва “Шўртангаз” корхонасига сиқилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш вазифаси юклатилган.

“Ўзбекнефтгаз” компанияси 2012 йилгача сиқилган газ ишлаб чиқариш ҳозирги 220 минг тоннадан 615 минг тоннага етказилишини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG