Линклар

Болалар қурбон бўлди


Тожикистон жанубида қўл гранатаси портлаши оқибатида икки бола ҳалок бўлди.

Фожеа Хатлон вилоятининг Восе туманида рўй берди. Маълум бўлишича, ўқувчилар Маҳмаджон Азизов ва Наврўз Забиров мактабдан уйга қайтаётиб кўча четидаги чиқиндихонадан қўл гранатаси топиб олган. Болалар гранатани очиб кўришга уринган маҳал портлаш рўй берган. Оқибатда иккала бола нобуд бўлган, воқеа жойига яқин бўлган яна 3-4 бола тан жароҳати билан маҳаллий шифохонага ётқизилган.
XS
SM
MD
LG