Линклар

Деҳлидаги отишма


Ҳиндистон пойтахти Деҳлида полиция ва жангарилар ўртасида отишма рўй берди.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, пойтахтнинг мусулмонлар истиқомат қилувчи туманида рўй берган шиддатли отишмада камида икки жангари нобуд бўлган.

Ўтган ҳафтада ҳам Деҳлининг гавжум кўчалари ва бозорлари яқинида бир нечта портлашлар содир этилган эди. Бу портлашларда 20га яқин фуқаро нобуд бўлиб, юздан зиёд киши тан жароҳати олганди. “Ҳиндистон мужоҳидлари” гуруҳи мазкур ҳуружлар учун масъулиятни ўз зиммасига олган эди.
XS
SM
MD
LG