Линклар

logo-print

Ироқда аёллар ҳалок бўлди


АҚШ қўшинларининг Ироқда амалга оширган навбатдаги амалиёти чоғида етти киши, жумладан, уч аёл нобуд бўлди.

Ҳарбийларнинг билдиришича, Адвар шаҳрида ўтказилган амалиётда АҚШ қўшинларига ҳужум уюштираётган маҳаллий гуруҳ вакиллари нишонга олинган. Бироқ жангарилар беркинган хонадон ўққа тутилиши оқибатида жангарилардан ташқари уч аёл ҳам нобуд бўлган, вояга етмаган битта бола тан жароҳати олган.

Ироқ расмийлари амалиётда нобуд бўлган фуқаролар битта оила аъзолари бўлгани ва уларнинг жангариларга умуман алоқаси йўқлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG