Линклар

КХДР ядровий реакторини қайта ишга туширмоқчи


Шимолий Корея Йонбондаги ядровий реакторни қайта ишга туришга тайёргарлик кўрмоқда.

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Хун Хак Бонг АҚШ ҳукуматини ўз ваъдаларига вафо қилмаганликда айблаб: “АҚШ ҳукумати ўзаро сиёсий мажбуриятларни бажармагани ҳамда олти томонлама музокараларда иштирок этган давлатлар ваъда қилинган бир миллион тонна энергетик ёрдамни бизга етказиб бера олмагани боис, ҳаракатга ҳаракат тамойилидан келиб чиққан ҳолда ядровий иншоотни бузиш жараёнини тўхтатдик”,- деди.

Жорий ой бошида КХДР ҳукумати олти томонлама музокаралардан сўнг ядровий дастурни тўхтатишга оид ўз зиммасига олган мажбуриятлардан воз кечганини эълон қилган эди.

Расмий Пхеньян фикрича, олти томонлама музокаралардан сўнг эришилган келишувга зид равишда АҚШ ҳукумати Шимолий Кореяни ҳануз терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан ўчирмаган.
XS
SM
MD
LG