Линклар

logo-print

Лондонда НАТО мудофаа вазирлари учрашуви бўлиб ўтмоқда


Унда Грузияга нисбатан ҳарбий куч ишлатган Россия ва НАТО муносабатлари муҳокама этилмоқда.

Учрашув олдидан чиқиш қилган АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Россиянинг Грузиядаги ҳаракатларига жавоб қайтариш масаласида НАТОга аъзо давлатлар орасида келишмовчилик мавжудлигини тан олди.

У НАТО Шарқий Европадаги ҳамкорлари ва Болтиқбўйи давлатларини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашда давом этиши лозимлигини таъкидлади.

НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер эса альянс сиёсатида кескин ўзгаришлар рўй бермаслигига ишонишини билдирди.
XS
SM
MD
LG