Линклар

logo-print

Россия фонд биржаси икки марта савдони тўхтатди


Икки кунлик танаффусдан сўнг ўз ишини қайта бошлаган Россия фонд биржаси навбатдаги савдоларни икки маротаба тўхтатишга мажбур бўлди.

Бунга қимматбаҳо қоғозлар котировкасининг бирданига ўсиб кетиши сабаб бўлди. Қоидага мувофиқ қимматли қоғозлар индекслари талаб даражасидан ошиб кетса, фонд биржаси ўз савдоларини тўхтатиши шарт.

16-17 сентябрь кунлари Россия фонд биржаси асосий индекслари кескин тушиб кетгандан сўнг у ердаги савдолар вақтинчалик тўхтатилганди.

Куни-кеча Россия президенти Д.Медведев молия бозоридаги инқирознинг олдини олиш учун Россияда етарлича манбалар борлигини таъкидлаганди.
XS
SM
MD
LG