Линклар

АҚШ молия тизимини инқироздан сақлаб қолишга уриняпти


АҚШ раҳбарияти мамлакатнинг молия тизимини инқироздан сақлаб қолиш мақсадида кенг кўламли режа ишлаб чиқмоқда.

АҚШ молия вазири Генри Полсон Конгресс етакчилари билан биргаликда қийинчиликка дуч келаётган банкларга ёрдам кўрсатишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси устида иш олиб борилаётганини эълон қилди.

Унинг айтишича, ҳукуматнинг банкларни қутқаришга қаратилган режасини амалга ошириш учун юзлаб миллиард доллар керак.

АҚШ ҳукумати режаси ошкор қилингандан сўнг Осиё молия бозоридаги вазият ижобий томонга ўзгарди. Бир баррель нефть нархи 98 долларга кўтарилган бўлса, Осиё бозоридаги савдоларда АҚШ доллари ўз мавқеини бироз мустаҳкамлади.
XS
SM
MD
LG