Линклар

Қозоғистонда янги кўприк ишга туширилди


Қозоғистоннинг Оқтўба шаҳрида Илек дарёси бўйлаб ўтган янги кўприкнинг очилиши маросими бўлиб ўтди. Кузатувчилар бу кўприкни иқтисодий ва стратегик жиҳатдан муҳим объект, дея таърифламоқда.

Оқтўба шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, узунлиги 200 метр ва эни 12 метрдан ошиқроқ бўлган ушбу кўприк Ўзбекистон-Оқтўба-Россия, Россия-Оқтўба-Отров ҳамда Остона-Оқтўба-Россия бўйлаб ўтган 3 та транзит йўналишда машиналар ҳаракатланиши билан боғлиқ бўлган қийинчиликлар олдини олишга ёрдам беради.
XS
SM
MD
LG