Линклар

logo-print

Афғонистон ва Покистон терроризмга қарши биргаликда курашади


Афғонистон президенти маъмурияти тарқатган хабарга кўра, якшанба куни Ҳомид Карзай телефон орқали Покистон бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний билан боғланиб, терроризмга қарши кураш масаласини муҳокама қилган. Афғонистон раҳбари Исломободда содир этилган портлашни кескин қоралаб, терроризмдан қутулишнинг ягона йўли ҳамкорлик эканини таъкидлаган. Покистон бош вазири ҳам бу масалада қўшма стратегия ишлаб чиқиш тарафдори эканини маълум қилган.

Покистон Ички ишлар вазирлиги шанба кунги портлаш ортида “Ал-Қоида” ёки “Толибон” ҳаракатларига алоқаси бор жангарилар тургани тўғрисида баёнот тарқатди.

Шунингдек, Покистон раҳбарияти шанба кунги портлашдан омон қолгани ошкор қилинди.

Покистон Ички ишлар вазирлиги расмийси Раҳмон Маликнинг билдиришича, президент, бош вазир ва ҳарбий қўмондонлар шанба куни айнан “Мэриотт” меҳмонхонасига тушликка тўпланишни режалаштирган. Бироқ сўнгги сонияларда бу учрашувни бошқа жойга кўчириш қарори қабул қилинган.

Исломободдаги “Марриот” меҳмонхонаси яқинида шанба куни содир этилган мудҳиш портлашда 60га яқин одам ҳалок бўлиб, юзлаб фуқаро тан жароҳати олган эди.
XS
SM
MD
LG