Линклар

Покистон АҚШ вертолётларини ўққа тутди


Покистон хавфсизлик кучлари АҚШнинг мамлакат ҳудудига учиб кирган икки ҳарбий вертолётини ўққа тутди.

Хабарларга кўра, воқеа якшанба куни “Ал-Қоида” ва “Толибон” жангарилари беркинаётгани айтилаётган Шимолий Вазиристонда рўй берган. Расмийлар таъкидича, покистонлик ҳарбийлар ўт очгандан сўнг АҚШ вертолётлари Афғонистон ҳудудига қайтиб кетган.

Жорий ой бошида ҳам покистонлик ҳарбийлар мамлакат ҳудудига учиб кирган АҚШ вертолётларига қарата огоҳлантирувчи ўт очиб, уларни ортга чекинишга мажбур қилган эди.
XS
SM
MD
LG