Линклар

Покистонда Афғонистон консули ўғирлаб кетилди


“Озодлик” радиосининг минтақадаги мухбири хабарига кўра, қуролланган номаълум шахслар Пешовар шаҳри яқинида консул машинасини ўққа тутган. Машина ҳайдовчиси воқеа жойида нобуд бўлган, консул эса ўғирлаб кетилган.

Афғонистоннинг Пешовардаги консуллиги мазкур хабарни расман тасдиқлади. Ҳозирча бу ўғирлик учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG