Линклар

logo-print

Жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди


Ўзбекистонда наркотик модда савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Жиноий гуруҳ афғон героинини Тожикистон орқали Ўзбекистонга олиб кириб сотган.

Ўзбекистон махсус хизмат ходимлари жиноий гуруҳ аъзоларини 365 килограмм наркотик модда билан қўлга олган.

“Марказий Осиё янгиликлар хизмати” маълумотига кўра, жиноий гуруҳ аъзолари афғон героинини Тожикистоннинг Турсунзода тумани орқали Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига олиб кирган. Шу йўл орқали қўшни давлатларга ҳам наркотик таранзити йўлга қўйилган.

Уюшган жиноий гуруҳ Сурхондарёнинг Денов туманида 190 килограмм афюн, Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 125 килограмм наркотик модда, Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида эса 50 килограмм героин билан қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG