Линклар

Ўзбекистонда кўчмас мулк баҳоси анча қимматлади


Квартиралар нархи ўтган ойга нисбатан 4 фоиз, хусусий уйлар 5 фоиз, ер майдонлари нархи 9 фоиз ошди.

Тошкентда квартираларнинг бир квадрат метри ўртача нархи 814 АҚШ долларини ташкил қилади.

Avesta Research таҳлил маркази маълумотига кўра, ғиштдан қурилган уйларнинг бир квадрат метри ўртача 939 долларга тенг. 1 кв.м турар жойнинг ўртача ижара нархи 6,3 долларга кўтарилган. Шаҳар марказидаги уйларнинг ижара нархи эса 1 кв.м га 15 доллардан зиёд.

Хусусий уйлар нархи эса бир сотих ерга 41 751 доллар, турар жой қуриш учун ер майдонларининг ўртача нархи эса бир сотих ер учун 22304 долларни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG