Линклар

Покистонда 50га яқин жангари ўлдирилди


Покистон қўшинлари қўмондонлиги мамлакат шимоли-ғарбида амалга оширилган амалиётларда 50га яқин жангари ўлдирилганини маълум қилди.

Покистон армияси матбуот котиби Муродхон сўзларига кўра, икки кун давом этган бу амалиётларда хавфсизлик кучларининг бир аскари ҳам нобуд бўлган.

Шунингдек, Муродхон ҳукумат қўшинлари мазкур амалиётлар давомида жангарилар назорати остидаги стратегик жиҳатдан муҳим бўлган туннеллардан бирини қўлга киритганини билдирди.

Бундан бироз аввал Покистон расмийлари Бажур вилоятида ўтказилган яна бир амалиёт чоғида ўнга яқин жангари ўлдирилганини эълон қилганди.
XS
SM
MD
LG