Линклар

Грузия осмонида Россия самолёти уриб туширилди


Грузия ҳарбийлари мамлакат ҳудуди узра парвоз қилаётган Россияга тегишли учувчисиз бошқарилаётган самолётни уриб туширди.

Грузия Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шота Утиашвилининг айтишича, Россия самолёти Гори шаҳри яқинида уриб туширилган. Самолёт Гори яқинидаги хавфсизлик зонасидаги россиялик ҳарбийлар базасидан ҳавога кўтарилиб, Грузия ҳудудида разведка маълумотларини тўплаган.

“Афтидан, учувчисиз бошқарилаётган бу самолёт Боку-Супса йўналишидаги газ қувури тўғрисида маълумот тўплаган. Самолётда фотоаппарат ва навигация тизими бўлган. Олинган расмларни расшифровка қилганимиздан сўнг асосий нишон газ қувури бўлганини аниқладик”,- деди Грузия Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби.

Россия эса ўз самолёти уриб туширилганига оид маълумотларни рад этди.
XS
SM
MD
LG