Линклар

Конгресс ҳукумат режасини муҳокама қилмоқда


АҚШ Конгресси мамлакат молия тизимини сақлаб қолишга оид ҳукумат режасини муҳокама этмоқда.

Режага мувофиқ қарзга ботган ипотека банкларини ҳукумат томонидан сотиб олиш учун 700 миллиард доллар ажратиш назарда тутилган. Конгресснинг иккала палатаси ҳам тасдиқлаган ҳолда мазкур режа кучга киради.

АҚШ молия вазири Генри Полсон ва Федерал захира тизими раиси Бен Бернанке эса Конгрессни молия тизимини сақлаб қолишга оид ҳукумат режасини зудлик билан қабул қилишга чақирди. Иккала расмий ҳукумат режасининг кечиктирилиши АҚШ иқтисодиётига салбий таъсир этиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG