Линклар

Коллеж ўққа тутилди


Финляндия ғарбидаги маҳаллий коллежлардан бирида номаълум шахс ўқувчиларга қарата ўт очиши натижасида камида тўққиз киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро жароҳатланди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг таъкидича, коллеж ўқувчиларига қарата ўт очган шахс ўз жонига қасд қилган, бироқ ўлмай қолган.

Ўтган йили ҳам Финляндия жанубида худди шундай воқеа юз берган эди. Ўшанда ҳам қуролланган шахс мактабга бостириб кириб, саккиз кишини ўлдириб, сўнгра ўз жонига қасд қилганди.
XS
SM
MD
LG