Линклар

logo-print

Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеяси ўз ишини бошлади


Бош ассамблея йиғинининг биринчи кунида нутқ сўзлаган АҚШ президенти Жорж Буш терроризмга қарши курашда ягона фронт яратишга чақирди. Бу Жорж Бушнинг АҚШ президенти сифатида БМТ Бош ассамблеясида қилган сўнгги чиқишидир. Эрон ва Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар, деб таърифлаган Жорж Буш жаҳон ҳамжамиятини бу давлатларга қарши санкциялар жорий этишга чақирди.

Шунингдек, Бош ассамблеяда Грузия президенти Михаил Саакашвили ва Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажотнинг сўзлаши кутилмоқда.

Нью-Йоркда БМТ қароргоҳи олдида эса юзлаб ҳуқуқ фаолларининг Эрон раҳбарининг ташрифига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG