Линклар

Ўзбек ўқитувчилари касбларини мардикорлликка алмаштирмоқда


http://gdb.rferl.org/51DA22FB-6EBE-4462-B084-9E978DB1B6BB_w203._w2 --> http://gdb.rferl.org/51DA22FB-6EBE-4462-B084-9E978DB1B6BB_mw800_mh600._w2 Ўзбекистонда ўқитувчилик касби юқори даражада қадрланади, уларга ҳукумат томонидан хурмат ва эътибор кўрсатилмоқда, дея хабар қилади “ЎзА” ахборот агентлиги. Лекин бугунги кунда мамлакатдаги ўнлаб ўқитувчилар ўз касбларини ташлаб¸ Россия ва Қозоғистонда мардикорлик қилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шунингдек, бир пайтлари давраларнинг тўрини эгаллаган ўқитувчиларнинг бугунги кундаги обрў-эътибори ҳам мақтагудай эмаслиги кузатилади.

Мустақилликнинг сўнгги йиллари ўнлаб ўзбек ўқитувчилари учун ўз касбларини мардикорлликка алмаштириш даври бўлди. 10 йил давомида мураббийлик қилган жиззахлик Акром ака ҳам ойлик маошларининг камлиги боис¸ ўз касбидан воз кечиб Жанубий Қозоғистонга пул ишлаб топиш мақсадида йўл олди. Акром ака уч йилдирки¸ Чимкент шаҳрида мардикорлик қилиб пул топмоқда. Бола-чақа боқамиз деб келдик бу ëққа¸ энди мажбурмиз¸ дейди Акром ака.

Акром ака мажбурликни ойлик маошларининг камлиги билан изоҳлайди. Бу муаммо Ўзбекистондаги бошқа ўқитувчиларнинг ҳам асосий муаммоларидан бири. Хоразмлик ўқитувчи аёл¸ моддий етишмовчилик ўқитувчиларнинг руҳиятига салбий таъсир қилиши ҳақида гапиради.

“Моддий томондан етишмовчилик бўлиб турган ўқитувчи дарсга кирган пайтда ўзини уст-бошидан ҳижолат бўлади. Айниқса юқори синф ўқувчиларига дарс берган пайтда”.

Самарқандлик ўқитувчи Халил Шодиевга кўра, бугунги кунда ўқитувчиларга белгиланган ойлик маошлари рўзғор тебратишга етмайди.

“Мактабда ишлаëтган ўқитувчиларни ойлиги ҳозирги замон нарх-навосига тўғри келмайди. Кўпинча ўқитувчилар кўпроқ ишлай деб бир ярим ставкада ишлайди. Агар ўқитувчи 90 минг ëки 100 минг оладиган бўлса¸ унинг ярми тушлик ва йўлкирасига кетади. Ҳозир энг оғир муаммо шу”.

Хоразмлик ўқитувчи аёл¸ мактаб дарсликларининг етишмаслиги¸ ўқитувчиларнинг кўнгилдагидай дарс ўтишларига тўсқинлик қилишини айтади.

“Мен ўзим дарс бераëтган биология фани дарсликлари унчалик етишмайди. 9¸ 10¸ 11 синфларда дарсликлар умуман кам”.

Халил Шодиевга кўра, кейинги пайтда ўзбек ўқитувчиларининг обрў эътибори тушиб бораётир.

“Ҳозир ўқитувчига нисбатан унчалик ҳурмат йўқ. Ҳа¸ ўқитувчими¸ деб қўйишади. Ҳа бу бир қашшоқ ўқитувчи деган гаплар ҳам эшитилади”.

Бугунги кунда ўқитувчилар обрў-эътиборининг тушиб кетишига¸ уларнинг дала ишларига жалб қилиниши, ариқ қазиш, гўнг ташиш каби ҳашарларда қатнашиши ҳам сабаб бўлаётгани таъкидланади. Ўқувчиларнинг пахта теримига жалб қилиниши таъқиқланган жорий йилда ҳам ўқитувчилар ўқувчилар ўрнига пахта теришга чиқишмоқда.

Жиззахлик хамкасблари пахта териб¸ бир-икки сўм ишлаш имконига эга бўлган бир пайтда ўқитувчи Акром ака Чимкентда мардикорлик қилишда давом этмоқда. Акром ака Жанубий қозоғистонлик ўқитувчилар фаолияти билан танишганини ва уларга хавас қилишини айтади. Қозоғистонлик ўқитувчилар ҳам ҳаётлари ўзбекистонлик ҳамкасбларига нисбатан анча яхши эканлигини айтади.

“40¸ 50 минг тангани ўзбек сўмига айлантирсак¸ тахминан 500 минг сўм бўлади. Пахта териб ойлигига қўшимча бир икки сўм пул ишлаётган ўзбек ўқитувчилари эса яхши кунлар келишидан умидвор”.
XS
SM
MD
LG