Линклар

logo-print

Маҳбуслар қамоқдан қочди


Тожикистонда қамоқхонада сақланаётган афғонистонлик икки фуқаро қочишга муваффақ бўлди.

Тожикистон ҳудудида қўлга олинган Даврон валади Парпишо ва Қурбонназар валади Имомназар давлат чегараларини ноқонуний бузганлик ҳамда наркотик моддалар ноқонуний савдоси билан шуғулланганликда айбланиб, бири 18 ва иккинчиси 19 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
Улар Тоғли Бадахшон вилоятининг Хоруғ қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётганди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси вакили Мизроб Доробовнинг билдиришича, маҳбуслар қамоқхонага тегишли қурилишларнинг бирида ишлаётганда назоратчилар ғафлатда қолган пайтни пойлаб қочиб қолган. Ҳозирча уларни тутишга доир кўрилган тадбирлар натижасиз қолмоқда.
XS
SM
MD
LG