Линклар

Ўзбекистон орқали транзит ошди


Ўтган йили Ўзбекистон орқали 48 мингдан зиёд транзит юк рейслари амалга оширилиб, 200 минг тонна транзит юк ташилди.

“Марказий Осиё янгиликлар хизмати” маълумотига кўра, 2004 йил билан солиштирганда транзит юк ташиш 85,6 фоиз ошган.

Ўзбекистон орқали 20 та халқаро транспорт йўналиши мавжуд. Шимолий ва шимоли-ғарбий йўналиш орқали Россия, Украина ва Европа давлатларига, ғарбий ва жануби-ғарбий йўналишда Кавказ, Эрон, Туркия ва Европа давлатларига, жанубий йўналиш орқали Афғонистон, Эрон, Покистонга, шарқий йўналишлар билан эса Хитойга транзит юклари ташилади.
XS
SM
MD
LG