Линклар

Милиция ходими қотилликда айбланиб қамалди


Ўзбекистонда милиция ходими Ғани Қаҳҳоров қотиллик ва босқинчиликда айбланиб 23 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Regnum ахборот агентлиги маълумотига кўра, Қашқадарё вилояти Муборак тумани ички ишлар бўлими ходими Ғани Қаҳҳоров қайин укаси Мардон Ҳазратқулов билан тил бириктириб, қўшнисининг уйига ўғирликка тушган. Уй эгаларини ўлдириб, уйдаги тилла ва бошқа қимматбаҳо жиҳозларни - жами 8 миллион 800 минг сўм, яъни тахминан 6500 АҚШ доллари миқдоридаги буюмларни ўғирлаб кетган.
XS
SM
MD
LG