Линклар

Юшченко яна Россияни қоралади


БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида чиқиш қилган Украина президенти Виктор Юшченко БМТни ўзининг асосий тамойиллари, яъни ташкилотга аъзо давлатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш ҳамда ҳурмат қилиш тамойилларини ҳурмат қилишга чақирди.

Шунингдек, Виктор Юшченко ўз чиқишида Россиянинг Грузиядаги ҳаракатларини кескин қоралади.

“Украина минтақада рўй берган агрессия ва куч ишлатиш ҳолатларини айблайди. Украина, шунингдек, Грузиянинг ҳудудий яхлитлиги ва чегаралари бузилиши ҳамда бу мамлакат ҳудудига қўшинлар киритилишини қоралайди. Украина айирмачи ўлкалар - Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олмайди”,- деди Виктор Юшченко.
XS
SM
MD
LG