Линклар

logo-print

Янги бош вазир ҳарбий амалиётларни кенгайтириш тарафдори


Япония янги бош вазири Таро Асо мамлакатнинг Ҳинд океанидаги терроризмга қарши кураш амалиётларидаги иштирокини кенгайтириш тарафдори эканини маълум қилди.

Бу ҳақда Таро Асо бош вазир этиб тайинлангандан сўнг ўтказилган илк матбуот анжумани чоғида билдирди.

Ҳинд океанидаги Япония ҳарбий кемалари терроризмга қарши кураш доирасида Афғонистондаги халқаро кучларга моддий-техникавий кўмак кўрсатиб келар эди. Бироқ жорий йил бошида Япония парламентининг юқори палатаси вето киритгандан сўнг мазкур миссия вақтинчалик тўхтатилганди.
XS
SM
MD
LG