Линклар

Эрон мулоқотга тайёр


Президент Маҳмуд Аҳмадийнажот Эрон ҳукумати жаҳон ҳамжамияти билан бир қатор масалаларда мулоқот ўтказишга тайёр эканини маълум қилди.

БМТ Бош ассамблеясида чиқиш қилган Эрон раҳбари АҚШни кескин танқид қилди.

“Эрон ҳар қандай мулоқотга тайёр, бироқ ноқонуний талабларни қабул қилишга ҳеч қачон розилик бермайди. Атом энергияси халқаро агентлиги эндиликда ядровий қуролга эга бўлган давлатларни қуролсизлантиришга оид ҳисоботни жаҳон ҳамжамиятига тақдим этиши лозим. Америка империяси эса ўз йўлининг сўнгги бекатига яқинлашмоқда. АҚШнинг янги раҳбарлари бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслиги шарт”,- деди Эрон раҳбари.
XS
SM
MD
LG