Линклар

logo-print

Ҳукумат режасини муҳокама қилиш давом этмоқда


АҚШ Конгресси мамлакат молия тизимини сақлаб қолишга оид ҳукумат режаси муҳокамасини давом эттирмоқда.

АҚШ молия вазири Генри Полсон ва Федерал захира тизими раҳбари Бен Бернанке Вакиллар палатасининг молия масалалари қўмитаси эшитувида иштирок этди. Унда Бен Бернанке тобора кескинлашиб бораётган иқтисодий бўҳрон АҚШ бизнесининг ўсишига жиддий тўсиқлар яратишини билдирди.

Сешанба куни Генри Полсон ва Бен Бернанке Сенатнинг банк масалалари қўмитаси мажлиси чоғида агар АҚШ Конгресси зудликда чора-тадбирлар кўрмаса, молия тизимидаги бўҳрон мамлакат иқтисодиётига жиддий таъсир этиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирганди.

Кўпгина демократ ва республикачилар ҳукумат томонидан тақдим этилаётган қутқарув режасининг кўлами ҳамда солиқ тўловчилар пулларини ҳимоя қилиш борасида кафолатлар камлигидан ташвиш билдирмоқда. Айни пайтда АҚШ оммавий ахборот воситалари Федерал разведка бошқармаси мамлакатнинг йирик тўртта молия интитутида текширув ишлари олиб бораётгани тўғрисида хабар тарқатди.
XS
SM
MD
LG