Линклар

Ироқ парламенти янги қонун лойиҳасини тасдиқлади


Ироқ парламенти вилоятларда сайлов ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади.

Мазкур қонун расмий Бағдод ва нефть захираларига бой бўлган Киркук ўртасида кескин тортишувларга сабаб бўлган эди.

Парламент 31 январни Киркукда сайлов ўтказишнинг сўнгги куни қилиб белгилади. Даставвал сайловни октябрь ойида ўтказиш режалаштирилган эди, бироқ араблар, курдлар ва туркманлар назорати остида бўлган Киркукда сайлов ўтказиш масаласи кун тартибига чиққандан сўнг вилоятларда сайлов ўтказиш тўғрисидаги қонун муҳокамаси боши берк кўчага кириб қолганди.
XS
SM
MD
LG