Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:53

Пахтадан қочиш бошланди


Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари томонидан ўтказилган мониторинг хулосаларига кўра, пахта терими мавсумида биргина Жиззах вилоятида 150 нафар талаба пахта теримидан қочиб кетган. Бу каби ҳолатлар мамлакатнинг барча ҳудудларида кузатилаётир. Дала шийпонлари, болалар боғчалари, мактаблар ва ҳатто молхоналарда яшаётган ҳашарчи талаба ёшлар шароитларнинг ўта ёмонлиги боис¸ пахта далаларидан қочишга мажбур бўлганликлари таъкидланади.

Пахта даласидан қочиб кетган суҳбатдошимиз Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидан. У ўз исми шарифини ошкор қилишни ҳоҳламади. Талаба йигит Шаҳрисабздаги коллежлардан бирида ўқийди.

Озодлик: Қайси коллежда ўқийсиз?

“Шаҳрисабз иқтисодиëт коллежида”.

Озодлик: Пахтага чиқдингларми?

“Ҳа 13 сентябрдан Муборак тумани¸ Қарлиқ совхозига чиқдик. Норма 50 кило қилиб белгиланди. Бизларни яшаëтган жойимиз молхона.

Озодлик: У ерда нимада ëтдинглар?

“Кўрпа тўшаб ерга ëтдик. Таги бетон. Захлаб кетган. Шароит йўқ. Сувдан балчиқ ҳиди келади. Сувини ичган кўп киши касал бўлди.

Озодлик: Еб-ичиш қанақа бўлди?

“Қуруқ макаронни сувга қайнатиб бераяпти ҳар куни. Гўшт йўқ. Битта буханка нон тўртта болага бўлиб берилади. Бунга ким тўяди?

Озодлик: Оч қолсангизлар пахтани қанақа қилиб тергансизлар?

“Ўқитувчилар теринглар деб мажбур қилишар эди. Еган овқатингни пулига етсин дейишар эди”.

Озодлик: Агар норма бажарилмаса нима бўлади?

“Пахта тугагандан кейин уйларингга бориб овқат пулини оламиз дейишди. Ўқитувчилар ичиб кечқурун болаларни 100¸ 200 метрга югуртиришарди.

Суҳбатдошимиз талаба йигит сўзларига кўра, ётоқхонадаги аҳволнинг ёмонлиги ва овқатланишнинг кўнгилдагидай бўлмаганлиги учун талаба ёшлар роса қийналишмоқда. Суҳбатдошимизнинг ўзи эса анна шу қийинчиликларга чидай олмай пахта теримидан қочиб келган.

“Овқати ва суви яхши бўлмаганлиги учун ўзим ҳам қочиб келдим. Кўпчилик қочиб кетди пахтадан. Кўпчилик овқатини еб касал бўлди. Кечқурун совуқ¸ тагимиздан зах ўтади.

Суҳбатимиздан гувоҳи бўлганингиздек, талаба йигит пахта даласида шароитнинг ёмонлиги боис ўзи ва бошқа яна бир қанча курсдошлари пахта даласидан қочиб кетганлигини айтди.

Жорий йилда пахта теримида қатнашаётган талабалар билан боғлиқ нохуш ҳолатлар ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўла бошлади.

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги маиший хизмат коллежи талабаси Сардор Аҳмедов 2008 йилги пахта теримининг илк қурбони бўлди.

Қашқадарёнинг Нишон туманидаги касб хунар коллежининг Гули исмли ўқувчиси эса синфдошлари - ҳашарчилар учун катта қозонда ёғ доғлаётган пайтда куйиб қолди.
XS
SM
MD
LG