Линклар

logo-print

Оқ олтиннинг оғир юки ҳамон суяги қотмаган болалар елкасига тушмоқда

  • Замира Шукур

http://gdb.rferl.org/CA8F7553-4FCB-43AC-B3AF-76ED68DD1D8C_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/CA8F7553-4FCB-43AC-B3AF-76ED68DD1D8C_mw800_mh600.jpg Ўзбекистон бўйлаб 16 ëшга етмаган болалаларни ëппасига пахта йиғим-терим кампаниясига жалб этиш амалиëти бу йил ҳам давом этмоқда. 12 сенябр куни Ўзбекистон бош вазири болалар меҳнатидан фойдаланишни таъқиқловчи халқаро конвенцияларни амалга татбиқ этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганига қарамай¸ оқ олтиннинг оғир юки ҳамон суяги қотмаган болалар елкасига тушмоқда.

Ўзбекистон ҳукуматдорлари қулдорликнинг бу замонавий шаклини ўзгаришсиз давом эттираëтган бўлсалар-да¸ болаларни ëппасига пахта далаларига давлат буйруғи билан мажбуран ҳайдашга нисбатан халқаро муносабат ўзгарди ва айни кунларда халқаро майдонда ўзбек пахтасининг қай усулда йиғиб олинаëтганини яқиндан кузатиш давом этмоқда.
Айни кунларда маркази Лондонда жойлашган Табиат ва адолат жамғармаси ўз интернет сайтида “Болалар меҳнати тўхтатилсин!”¸ деган ном остида навбатдаги кампанияни давом эттирмоқда. Ўзбек пахтасини етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланишга барҳам беришни мақсад қилган мазкур кампания пахта маҳсулотларининг катта харидорлари бўлган йирик ширкатларга ëзилган мактуб¸ шунингдек улардан сотиб олинаëтган пахта манбаини аниқлашни талаб қилувчи петицияга имзо йиғиш кўринишида бормоқда.
“Ўзбекистонда болалар мажбурий меҳнатга айнан давлат босими остида жалб қилинмоқдалар. Бундай сиëсат бутун дунë учун ноëбдир¸ дер экан Табиат ва адолат жамғармаси дастурлари директори Жюлет Уилямс ўз ташкилоти расмий Тошкентнинг болалар меҳнатини таъқиқловчи халқаро қонунларни топтаëтганидан қолган дунëни огоҳ қилиш кампанияси уч йилдан бери давом этаëтганини айтади.
“Биз бу ҳолдан жиддий ташвишдамиз ва Ғарб истеъмолчилари ҳамда корпорацияларини Ўзбекистон ҳукуматининг ëш болаларни пахта теримига жалб қилаëтганидан хабардор қилишга қаттиқ киришганмиз. Шуни мамнуният билан қайд этаманки¸ бу уринишларимиз натижасида Уолмарт¸Теско¸ Дебенҳамс¸ Маркс & Спенсер каби дунëдаги энг йирик улгуржи савдо компаниялари ўзбек пахтасини сотиб олишдан бош тортдилар”¸- дейди Лондондаги Табиат ва Адолат жамғармаси раҳбарларидан бири.
Ўзбекистон ҳукуматининг пахта йиғим-терим мавсумига аксар аҳолини мажбуран жалб этиш сиëсатидан жаҳон афкор оммасини огоҳ қилиш кампаниясининг бир қисми ўлароқ жамғарма “Оқ олтин” деб номланган ҳужжатли филм тайëрлади. Дунë бўйлаб қатор кинофестивалларда намойиш этилаëтган ва совринларга сазовор бўлаëтган бу ҳужжатли филм ижодкорлари¸ Ўзбекистон оқ олтин хирмони ортидаги қора қилмишлардан ҳикоя қилади.
“Марказий Осиëдаги Ўзбекистон республикаси дунëда иккинчи йирик пахта экспортëридир. Ўзбекистон аҳолисининг учдан бири ҳукуматнинг бир миллард долларлик пахта саноати учун ишлашга мажбур қилинмоқда. Сув ва кимëвий моддалар воситасида етиштирилаëтган ўзбек оқ олтини дунëда мисли кўрилмаган экологик фожеа -Орол денгизининг қуришига асосий сабабчидир”¸ деган сўзлар билан бошланадиган Оқ олтин ҳужжатли филмида ҳукуматнинг 7 ëшдан 70 ëшгача бўлган ўзбекларни нега қулларча пахта даласида эксплуатация қилинаëтгани сабабларини таҳлил қилинади.
“Ўзбекистонликлар пахтасиз яхшироқ яшашлари мумкин. Пахта ўрнига аҳоли истеъмол қиладиган экин экилса ҳам оддий ўзбекистонликлар¸ ҳам иқтисод учун яхши бўлади. Аммо ҳукумат бундай сиëсатдан воз кечмайди¸чунки пахтадан келадиган миллиард долларлик даромад бир ҳовуч ўта бойларни янада бойитишга хизмат қилмоқда”¸ - дейди Оқ олтин ҳужжатли филмида қатнашган Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррей.
“Биз ҳозирлаган бу ҳужжатли филм¸шунингдек жамғармамиз Ўзбекистон пахта далаларида болалар меҳнатидан фойдаланишни тўхтатиш учун олиб бораëтган кенг кўламли кампаниядан кўзланган мақсад¸ расмий Тошкентдан қуруқ ваъдалар олиш эмас¸ балки бу ҳукуматни вазиятнинг асл илдизига боқишга ундашдир”¸ деб давом этади Табиат ва адолат жамғармаси дастурлари директори Жюллет Уилямс.
“Жамғармамиз кўтараëтган муаммолар ечими учун Ўзбекистон ҳукуматининг¸ “бўпти¸ бундан кейин пахта далаларида болалар бўлмайди”¸ деган гапи этарли эмас. Бу ҳукумат биринчи ўринда¸ нега болалар пахта далаларида¸ деган саволга жавоб қидирсин. Фикримизча¸ бунинг икки сабаби бор. Биринчиси¸ Ўзбекистонда механизациянинг йўқлиги. Иккинчиси эса¸ Ўзбекистон ҳукуматининг советлардан қолган пахта режасини сақлаб қолаëтганидир. Ўзбек фермерларига қанча ерга қанча пахта экишни¸ қанча ҳосил олиб¸ қачон пахтани теришни ҳалиям ҳукумат буйруқ қилади. Пахтасига Тошкент раҳбарлари жаҳон бозорида олаëтган нархнинг 100 дан бирича ҳам улуш ола олмаëтган камбағал фермерлар терим мавсумида ишчи кучи ëллаш¸ уларга яхши ҳақ тўлашга қодир эмас. Ўзбекистоннинг экишга яроқли ерларининг аксарини эггаллаëтган пахта майдонларидаги бунча улкан ҳосилни эса¸ болаларни далага ҳайдамай териб олиш имконсиздир”¸ - дейди маркази Лондонда жойлашган Табиат ва адолат жамғармаси дастурлари директори Жюллет Уилямс.
“Бугун Ғарбнинг аксар йирик улгуржи ширкатлари Ўзбекистон пахта мавсумига оид маълумотларни синчиклаб кузатмоқда ва ҳукуматнинг 16 ëшга етмаган болаларни ялпи пахта даласига ҳайдаш амалиëтини давом эттираëтгани яқин келажакда расмий Тошкент учун кўнгилсиз оқибатларни чиқармай қолмайди”¸- дейди Озодлик билан суҳбатда Уилямс хоним.
Aммо Ғарбда Ўзбекистон ҳукумати пахтани болалар меҳнатидан қулларча фойдаланиш эвазига йиғишни давом эттирадиган бўлса¸ бу пахтани бойкот қилувчи ширкатлар сафи кенгайишига оид бундай огоҳлантирувлар янграëтган айни кезда¸ Ўзбекистон давлат статистика бошқармаси¸ мамлакатда етиштирилаëтган пахта толаси миқдорининг ўтган йилларга нисбатан кўпайиб бораëтганидан мақтанувчи рақамларни эълон қилди.
24 сенябр куни пайдо бўлган бу рақамларга кўра¸ Ўзбекистонда пахтадан сифатли тола олиш кўрсаткичи 2008 йил давомида 11¸3 фоизга кўпайган ва бир миллион тоннадан ошган. Бундай чиранишга қараганда Ўзбекистон раҳбарлари бу миллионлар юки ортида эзилаëтган халқ¸ унинг ҳали суяги қотмаган болалари аҳволига яқин орада назар ташлайдиган кўринмайди.
XS
SM
MD
LG