Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:27

АҚШ молия бозоридаги инқироз нефт нархида акс этмоқда


http://gdb.rferl.org/552F1FC7-1C63-4735-B5DE-34ED12BFA8A1_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/552F1FC7-1C63-4735-B5DE-34ED12BFA8A1_mw800_mh600.jpg 22 сентябр куни дунё бозорида бир баррел нефт нархи 130 АҚШ долларига кўтарилди. Кечга бориб нефт нархи 120 долларни ташкил этди. Эртасига нарх яна пасайиб, 108 долларга тушди. Бир ҳафта олдин бир баррел нефт нархи 100 АҚШ долларини ташкил этган эди.

Мутахассислар нефт нархининг кескин ўзгараётганини бўҳронга учраган АҚШ молия бозоридаги вазиятга инвесторларнинг реакцияси дея бахоламоқда. Улар фикрича келаси кунларда ҳам нефт нархи кўтарилиши ёки пасайиши мумкин. Бу молия бозоридаги бўҳронга чек қўйиш учун АҚШ ҳукумати ишлаб чиққан режанинг амалга ошиши ёки ошмаслиги билан боғлиқ экани айтилмоқда. Ҳозирда Конгресс аъзолари томонидан муҳокама қилинаётган мазкур режа ҳафта охирида овозга қўйилади.
Мутахассислар ва таҳлилчилар фикрича АҚШ биржаларидаги вазият билан долларнинг қадри ва нефт нархи ўртасида узвий боғлиқлик бор:
“АҚШ биржаларида кўрсаткичлар кўтариллиши мамлакат ичидаги ва хориждаги инвесторларни ўзига жалб қилади. Хорижлик инвесторлар Америкада ишлаб чиқарилган маҳсулотни харид қилиш учун доллар сотиб ола бошлайди ва долларнинг қадри ошади. Агар АҚШ биржаларида кўрсаткичлар пасая бошласа, инвесторлар ўз маблағига нефт, олтин ёки озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб ола бошлайди ва долларнинг курси пасая бошлайди” – дейди Озодлик радиоси таҳлилчиси Чарлз Рекнегел.
АҚШ биржаларида кузатилаётган беқарор вазият сабабли нефт нархининг кўтарилиши нефт экспорт қилувчи давлатлар манфаатига хизмат қилмайди. Чарлз Рекнегел фикрича, бунинг уч сабаби бор.
“Биринчидан, АҚШ иқтисодиётида муаммолар юзага келиши америкаликларнинг энергияга бўлган эҳтиёжи камайишини англатади. Шу ҳафта нефт нархи ўзгарувчан бўлишидан олдин АҚШ иқтисодиётида ўсиш секинлаша бошлагани учун нефт нархи пасайиб бораётган эди. Оқибатда глобал миқёсда энергия нархи тўрт миллиард доллардан кўпроққа арзонлашди”.
Иккинчи сабаб, иқтисодиёти ривожланаётган кўпгина давлатлар нефт экспортидан тушган даромаднинг бир қисмини АҚШ биржаларига ётқизган. Агар АҚШ биржаларида кўрсаткичлар пасайиб кетса, уларнинг ҳам даромади пасайиб кетади.
“Ниҳоят, учинчи сабаб агар АҚШ иқтисодиётида ортга кетиш кузатилса, ривожланаётган иқтисодиётларга ётқизилаётган Ғарб инвестициялари ҳажми ҳам камаяди” - дейди Рекнегел.
Шу ўринда ҳозирда юзага келган мураккаб вазиятдан қутулишнинг қандай йўли бор, деган савол туғилади.
“Уларда икки йўл бор. Биринчиси, АҚШ ҳукумати ишлаб чиққан буҳрондан қутқариш режаси самара бериб, муваффақиятга умид қилишдир. Бу режа нефт нархи барқарор бўлишини таъминлайди. Нефт нархи барқарор бўлиши эса глобал иқтисодиёт ўсишида ёрдам беради. Акс ҳолда нефт экспорт қилувчи мамлакатлар улкан энергияга эҳтиёжи бўлган бошқа давлат пайдо бўлишига умид қилади. Бу давлат иқтисоди шиддат билан ривожланаётган ва кун сайин энергияга эҳтиёжи ортаётган Хитой бўлиши мумкин. Аммо Хитой бу мақомга эришиши учун ҳозирда ўз маҳсулотларининг асосий харидори бўлган Америка бозоридан бошқасини топиши керак бўлади. Янги бозор топилмагунча Америкага турли маҳсулотлар ва нефт экспорт қилаётган бошқа давлатлар каби Хитой ҳам АҚШдаги бўҳрондан зарар кўриши мумкинлигини англатади” – деди Озодлик радиоси таҳлилчиси Ч.Рекнегел.
XS
SM
MD
LG