Линклар

Чегарадаги отишма


Тожик–афғон чегарасида рўй берган отишмада икки тожик чегарачиси ва беш афғон фуқароси ҳалок бўлди.

Тожикистон давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси матбуот маркази тарқатган маълумотга кўра, Афғонистоннинг бир гуруҳ фуқароси Шўробод ҳудуди орқали Тожикистонга катта миқдорда наркотик модда олиб киришга уринган. Бироқ 15 кишидан иборат қуролланган бу гуруҳ ўз йўлида тожикистонлик чегарачиларга дуч келган.

Маълум бўлишича, ўтказилган ушбу амалиёт натижасида тожикистонлик чегарачилар томонидан жами 252 кг наркотик модда мусодара қилинган.
XS
SM
MD
LG