Линклар

Ўзбекистонда қалбаки пул тайёрлаган шахс қўлга олинди


Навоий вилоятининг Навоий шаҳридаги Ибн Сино кўчасида яшовчи фуқаро ҳуқуқ-тартибот ходимларининг махсус тадбири давомида ушланди.

“Марказий Осиё янгиликлар хизмати” маълумотига кўра, фуқаро ўз уйида компьютер ёрдамида қалбаки пуллар тайёрлаб келганини бўйнига олган. Тинтув пайтида унинг уйидан жами 315 минг сўм миқдоридаги 500 ва 1000 сўмлик қалбаки купюралар топилган.
XS
SM
MD
LG