Линклар

АҚШ вертолётлари яна ўққа тутилди


Пентагон АҚШнинг Афғонистон ҳудуди узра парвоз қилаётган икки ҳарбий вертолёти Покистон қўшинлари томонидан ўққа тутилгани тўғрисида маълум қилди.

АҚШ ҳарбийларининг билдиришича, вертолётлар ўққа тутилган пайт Хўст вилоятида парвоз қилаётган бўлган ва Покистон томонига умуман ўтмаган.

Пентагон расмий Исломободдан мазкур ҳодисани тушунтириб беришни талаб қилди. Бироқ Исломобод АҚШ вертолётлари Покистон ҳаво ҳудудига учиб кирганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG