Линклар

Хитойдан сутли маҳсулотлар олиб келиш тақиқланди


Европа комиссияси Хитойдан келтирилаётган таркибида сут бўлган ёш болалар озиқ-овқатига тақиқ жорий этди.

Шунингдек, Еврокомиссия Хитойдан келтирилаётган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам синчковлик билан текширилишини талаб қилди.

Хитойнинг ўзида эса қуруқ сутдан заҳарланиш натижасида нобуд бўлган гўдаклар сони тўрттага етди, ўн минглаб чақалоқ эса заҳарланиш ташхиси билан шифохоналарга ётқизилди.

Маълум бўлишича, Хитойда ишлаб чиқараётган болаларга мўлжалланган қуруқ сут таркибида инсон организми учун ўта зарарли бўлган кимёвий модда борлиги аниқланган.
XS
SM
MD
LG